"Андижон" бош мураббийи ва футболчилари барчани муборакбод этишди

"Андижон" клуби бош мураббийи Александр Хомяков ҳамда футболчилар Фарҳод Бекмуратов ва Ильдар Маматказин кириб келаётган янги йил билан мухлисларни қутлашди.

Александр Хомяков: "Аввало, бутун Ўзбекистон аҳлини, шу жумладан "Андижон" футбол клубининг минглаб мухлисларини кириб келаётган Янги - 2020 йил билан чин қалбимдан табриклайман!

Янги йил барчамизга омад, ғалаба, зафар ва қувончли кунлар олиб келсин! Якунланиб бораётган эски йилда эриша олмаган мақсадларимизга 2020 йилда эришишни тилаб қоламан!

Барчангизга Янги йилда сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик, хонадонингизга қут-барака тилаб қоламан. 2020 йилда барча ўйлаган мақсадларингизги рўёбга чиқишига тилакдошман!"

Фарҳод Бекмуратов: "Кириб келаётган 2020 йил билан бутун Ўзбекистон аҳлини, қолаверса, севимли мухлисларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман!

Янги йил хонадонингизга қут барака олиб келсин! Янги йилда олдимизга қўйилган барча мақсадлар амалга ошсин!

Барчангизги соғлик-омонлик, файз-барака тилаб қоламан!

Янги йил муборак!"

Ильдар Маматказин: "Саноқли соатлардан кейин кириб келадиган Янги - 2020 йил барчангизни хонадонингизга файз-барака ва олам-олам қувонч олиб келсин!

2020 йил давомида омад асло тарк этмасин! Ўйлаган барча эзгу-мақсадларимиз амалга ошсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
31/12/2019 19:32
Сизлар хам сог булинглар сизлардан янги йилда факат галабалар кутиб коламиз