"Андижон" бугундан ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди
Суперлигани 10-ўрин билан якунлаган "Андижон" жамоаси 21 декабрдан янги мавсумга ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун куннинг иккинчи ярмида "Андижон" футболчилари Андижон шаҳридаги спорт қароргоҳида йиғилишади ва 28 декабрь кунигача машғулотларни олиб боришади.
Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Александр Хомяковнинг ёрдамчиси Жамшид Саидов олиб боради. Унга Диёр Мирзабоев ва Қобилжон Олимжоновлар ҳамроҳлик қилишади.
Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков айни пайтда ўз юртида бўлиб турибди ва "Андижон" жамоасининг Янги йил байрамидан кейинги машғулотларида бошчилик қилади.
Бугундан асосан маҳаллий ҳамда ёш футболчилар машғулотларни олиб боришади ва мураббийлар ушбу йиғин-машғулотларида бир қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олишади.
Фикрлар