"Андижон" дарвозабонининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Андижон” учрашувининг 17-дақиқасида меҳмонларнинг қирғизистонлик дарвозабони Эржан Токотаев оёғидан олган жароҳати туфайли мажбурий равишда ўзгартирилганди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, дарвоазбоннинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди.
"Жамоамиз шифокори Ғофуржон Жўраев Эржан Токотаевнинг жароҳати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, чап тизза бўғимининг ички пайини йиртилиши билан боғлиқ ташхис аниқланди. Бу борада жарроҳлик амалиёти ёки даволаш муолажалари кўзда тутилган.
Токотаевга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз", - дейилади расмий хабарда.



Фикрлар