"Андижон" футболчиси жамоадан кетди

Қишки трансфер ойнаси очилган маҳалда таркиб масаласида ўзгаришлар ва янгиликлар кузатилиши табиий ҳол.

Ёдингизда бўлса, яқинда бир қатор ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашилгани хусусида хабар бериб ўтгандик. Куни кеча “Андижон”ни яна бир ўйинчи тарк этди.

содиков

Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра сўнгги икки мавсумни жамоа сафида ўтказган ярим ҳимоячи Саидумар Содиқов клубни тарк этди. Футболчи ўтган мавсумда асосий жамоа сафида Суперлигада 2 та учрашувда майдонга тушди. “Андижон” U-21 таркибида эса у 23 та беллашувда 3 та гол урди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
13/01/2024 01:50
Бу керакмас иккитда уйинга тушган уйинчи захираю кетгани яхши булибди