"Андижон" футболчиси: "Мени иккита ўйинга дисквалификация қилишибди, бундан ўзим ҳам ҳайрон қолдим"

“Андижон” жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири Усмонали Исмоналиев кеча “Турон”га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олгани йўқ.

Ваҳоланки, унда ҳеч қандай жароҳат йўқ эди. Бунинг сабабини футболчининг ўзидан сўраганимизда қуйидагича жавоб қайтарди:

- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин мухлисларга қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракатни амалга оширган дея, мени иккита ўйинга дисквалификация қилишибди. Мен бу хабарни “Турон”га қарши ўйиндан икки кун олдин эшитдим. Ўзим бундан жуда ҳайрон қолдим, - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг 12-турида “Андижон” жамоаси Наманганда “Навбаҳор”га қарши учрашувнинг 90+4-дақиқасида айнан ҳимоячи Усмонали Исмоналиевнинг урган голи эвазига муҳим уч очкони қўлга киритган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/08/2021 15:14
Sanki. uyindan oldin eshitibsan. Sugdiyona qarshi qupollegi uchun Akmal Mazgavoyni. loka Pahtakorga qarshi uyin oldidan aytishdi. bulmasa urtaga Mashalga qarshi uynadi. qisqasi. bizaga. hohlagan vaqt kelib turib poloncha uyinga harakating uchun jazolanding deb quyishadi. Ravshan Ermatov deganlari. shuncha kun utdi lekin. hali zamon tuliq malumot berilmadi. berilmaydi ham chunki. bizaga. fudbol ishlaydigan shahslarga shunchaki Ruzgor utushi uchun ishlaydi.