Бразилиялик мухлислар: Бу дурдона футболчини кўк формада кўришни жуда кутяпмиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев Бразилиядаги «Челси» мухлисларидан қўллаб-қувватлаш олди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
 

Бразилиялик ишқибозлар юритадиган ChelsBrasil фан-саҳифаси ўзининг Instagram тармоғида Лондон клубининг асосий жамоаси билан бирга машғулот ўтаётган қозоғистонлик футболчига бағишланган пост жойлаштирди.
 

«У ҳақда ҳали кўп гапирилаётгани йўқ, лекин биз уни диққат билан кузатяпмиз.

Дастан Сатпаев "Челси“нинг асосий таркиби билан машғулотларни давом эттирмоқда ва клубга мослашиш жараёнида яна бир муҳим қадам ташлаяпти. Унда истеъдод бор. Энди эса унга имконият берилиши ва у шу мавсумдаёқ ўзини кўрсата олишига умид қиламиз. Бу дурдона футболчини кўк формада кўришни жуда кутяпмиз. Олға, Сатпаев!» — дея ёзилади нашрда.
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!