"Андижон" футболчиси: "Яна бир тарихни яратамиз"

  • 8 декабря, 22:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” клуби учун ҳали мавсум якунлангани йўқ. Яхши биласиз, олдинда “Бургутлар”ни ОЧЛ 2 доирасида Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши муҳим беллашув кутиб турибди.

Tecno

Шу мақсадда жамоа аъзолари Тошкентда астойдил машғулотларга киришди. Иқтидорли футболчилардан бири Абдураҳмон Комилов ҳам астойдил шуғулланмоқда.

Айтиш керакки, у чемпионатнинг сўнгги турида “Бунёдкор”га қарши ғалаба қозонган учрашувимизда ҳам яхши таассурот қолдирди.

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

- "Андижон" чемпионатнинг сўнгги ўйинида Тошкентда "Бунёдкор"ни таслим қилиш орқали Суперлигада тўғридан-тўғри қолди ва плей-оффни четлаб ўтди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин катта масъулият бажарилди ва ўзингиз қандай ҳис этдингиз?

- Ассалому алайкум! Охирги турдаги учрашувда барчаси ўз қўлимизда эди. Худога шукрки, бизга берилган вазифани бажардик. Ўша ўйинда ғалаба қозондик ва плей-оффга қолмадик. Ушбу вазифани бажарганимиздан жуда хурсандмиз.

- Энди олдинда жамоани Қатарда "Ал-Аҳли"га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда. Бу учрашувда ҳам “Андижон”ни фақат ғалаба қониқтиради. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай олиб борилмоқда?

- Бу учрашувга келсак, ҳаммамиз тушуниб турибмизки, ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқамиз, Худо хоҳласа. Яна бир тарихни яратамиз. Тайёргарлигимиз жуда яхши кетяпти. Насиб бўлса, ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозониб, барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Маълумки, ўйин 24 декабрда бўлади. Унгача вақт бор. Оралиқ муддатнинг бироз катталиги биз учун яхшими ёки...

- Бизда чемпионат тугади. Оралиқ эса бироз катта. Лекин биз ҳозирда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Олдимизда ўртоқлик учрашувлари бор. Насиб бўлса, ҳаммаси яхшиликка. Муҳими, 24 декабрь куни ғалаба қозонишимиз зарур.

- Жамоага Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди ва унинг дебюти айнан ОЧЛ 2 баҳсига тўғри келади. Янги мураббий билан ишлаш жараёни сиз учун қандай кечмоқда?

- Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти. Берилаётган кўрсатмаларини бажариб, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, ушбу учрашувда ғалаба қозонамиз.

- Шунингдек, янги мавсумда жамоанинг режалари ва мақсадлари катта. Шуни ҳисобга олганда, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Ҳа, тўғри айтасиз. Янги мавсумга режалар катта. Юқори ўринларни эгаллаш мақсади қўйилди. Шу сабабли “Андижон” мухлисларини хурсанд қилиб, совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию