"Андижон" ҳужумчисига тенг келадигани топилмади
ЎзПФЛ томонидан июнь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Унга кўра, "Андижон" клуби ҳужумчиси Рустам Турдимуродов июнь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Футболчи сўнгги 5 та учрашувда 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ундан аввал Турдимуродовнинг ўтган ойда "Қизилқум" дарвозасига киритган голи июнь ойининг энг чиройли голига сазовор бўлганди. Хуллас, ўтган ой учун иккала индивидуал соврин ҳам Рустамга насиб қилди.
Фикрлар