"Андижон" икки нафар етакчиси билан хайрлашди
“Андижон” матбуот хизмати бугун жамоанинг икки нафар футболчиси – Илдар Маматказин билан Владимир Бубанья расман клубни тарк этишганини маълум қилди.
Маълумот учун, Бубанья “Андижон”да уч йил давомида тўп сурди. У шу вақт мобайнида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пасни амалга оширди.
Илдар Маматказин эса фаолиятининг катта қисмини “Андижон” учун бағишлади. Катта футболга айнан “Андижон”да кириб келган ва футболчи сифатида илк қадамларини “Бургутлар”да қадам босди. У жамоа сафида ҳаммаси бўлиб, 132 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. Шунингдек, голли пасларни ҳама амалга оширган.
“Андижон” клуби ҳамда унинг мухлислари жамоамизни шу пайтгача тарк этган футболчиларни ва шу жумладан Бубанья ҳамда Маматказиннинг қилган хизматларини ҳеч қачон унутмайди. Клуб мазкур ўйинчилар билан бирга ёрқин ғалабаларни бирга нишонлади. Уларнинг кейинги фаолиятига муваффақия тилаб қоламиз”, - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар