"Андижон" клубининг собиқ устози бугун Беларусь клуби билан шартнома имзолайди

Мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумиков маълум танаффусдан кейин яна мураббийлик ишига қайтмоқда.

Билсангиз керак, у ўтган йили “Андижон” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борганди. Кейинчалик клубни тарк этгач, Россияга қайтиб кетди. Шундан бери Виктор Балютович уйда ҳордиқ чиқарди.

кумиков_6

Яқинда у Беларусга жўнаб кетди. Маълум бўлишича, олий лига иштирокчиси ҳисобланган “Спутник” клубига бош мураббий этиб тайинланади. Бу ҳақида Кумиков sports.uz мухбирига хабар берди. Айнан бугун янги жамоаси билан расман шартнома имзолайди.

“Спутник” Беларусь олий лигасида сўнгги – 16-поғонада боряпти. Ўтказилган 8 та ўйинда 1 ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Табиийки, Виктор Балютовични таклиф қилишдан мақсад жамоанинг натижаларини яхшилашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Кумиков Ўзбекистонда “Андижон”дан ташқари, “Машъал”, “Насаф” ва АГМК клубларини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!