"Андижон" легионери Тожикистон U23 термасига чақирилди
Шу йилнинг 15 апрель ва 3 май кунлари оралиғида Қатар мамлакатида футбол бўйича U23 Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнирда иштирок этиш учун “Андижон”нинг тожикистонлик ҳужумчиси Шахром Самиев ҳам таклиф қилинган. Шу боис футболчи айни пайтда Қатар пойтахти Дохада ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Тожикистон U23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилди. Бу ҳақида "Андижон" матбуот хизмати хабар беряпти.
Таъкидлаш керакки, Суперлиганинг 5-турида “Локомотив”га қарши беллашувда захирадан майдонга тушиб “Андижон” сафидаги илк голини урган Самиев терма жамоага юқори кайфиятда етиб келди ва у ердаги машғулотларини бошлаб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогида “С” гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиланд термалари билан куч синашади. Самиев ва унинг жамоаси илк учрашувини 16 апрель санасида Саудия Арабистони U23 термасига қарши ўтказади.
Фикрлар