"Андижон" матбуот хизмати: Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди

  • 4 декабрь, 17:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” матбуот хизмати навбатдаги трансферни эълон қилди!

Tecno

Мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди. Маълумки, футболчи жорий мавсумни “Нефтчи”да бошлади ва иккинчи даврада “Навбаҳор”да тўп сурди.

Маълумот учун, Жамшид 1996 йилнинг 3 октябрь санасида Тошкентда таваллуд топган. 2014 йилдан 2018 йилгача “Пахтакор”да ўйнаган. 2019 ва 2021 йиллари “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. 2022-2024 йилги мавсумларни эса “Навбаҳор”да ўтказган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу йилги чемпионатда Болтабоев “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор”да тўп сурди. Умумий ҳисобда Жамшид жорий мавсумда 27 та учршувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани бажарди.

Футболчи “Пахтакор”да икки марта мамлакат чемпионлигига ҳам сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Андижон" Имеда Ашортиа трансферини эълон қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!