"Андижон" "Металлург" майдонида ожиз қолди

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Андижон" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 66-дақиқада бекободликлар ҳимоячиси Станислав Андреев томонидан очилди. Тажрибали футболчининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади. Орадан кўп ўтмай, Аброр Тошқўзиев ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди.

Шу тариқа, ўз майдонида зафар қучган "Металлург" очколари сонини 6 тага етказиб олди. Имкониятни бой берган "Андижон"нинг очколари 4 талигича қолди. 

  • Суперлига
  • 5-тур

Металлург

  • Станислав Андреев 66'
  • Аброрбек Тошқўзиев 71'
2 : 0

08/04/2021 18:30

Андижон

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Ўйин сўнгида меҳмонлар бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 90+3'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Одилбек Абдумажидов майдондан четлатилди.

  • 90+1'

    Бугун "Андижон"дан омад юз ўгирди, чоғи. Исмоналиевнинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Саламат Қуттибоев тепган тўппа тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 86'

    Сўнгги дақиқаларда Абдураимов шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 83'

    Шаҳзодбек Ғофурбеков ўрнига Иван Нагаев майдонга тушди.

  • 81'

    Шаҳзодбек Ғофурбековнинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 78'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Камолиддин Тожиев огоҳлантирилди.

  • 77'

    Мухаммад Исаев ўрнига Камрон Сайдазимов майдонга туширилди.

  • 75'

    Раҳматуллаевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 73'

    Ғуломхўжаев шогирдлари ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб тартибли ўйнаяпти.

  • 71'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Аброрбек Тошқўзиевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 68'

    Голдан руҳланган бекободликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 66'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Андреевнинг зарбасидан кейин тўп рекошет натижасидан дарвозадан жой олди.

  • 64'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Бирор жамоанинг яққол устунлиги кўзга ташланмаяпти.

  • 62'

    Жалолиддинов фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак тўпни ишлаб берди.

  • 60'

    "Андижон" футболчисининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 58'

    Рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган Лобановга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 57'

    Боаке қулай имкониятдан фойдалана олмади. Мартин жарима майдонига узатилган тўпга ета олмади.

  • 56'

    Бекободликлар майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда.

  • 54'

    Андижонликлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 52'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Дамир Темиров ўз ўрнини Дилшод Раҳматуллаевга бўшатиб берди.

  • 50'

    Низомиддин Зиёвуддинов майдонда ётибди. У рақиби билан тўқнашиб кетди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимда андижонликлар нисбатан фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини андижонликлар бироз фаолроқ ўтказмоқда.

  • 42'

    Одилбек Абдумажидов бош билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 40'

    Катта тезликда ўтиб кетган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Пламен Димовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 37'

    "Металлург" футболчиси ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 35'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабондан ўтган Зоҳид Абдуллаев бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

  • 32'

    Томонлар майдон марказини тезлик билан босиб ўтмоқда. Бироқ дарвоза қаршисида кескинлик юзага келтира олмаяпти.

  • 30'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Боаке зарба йўллай олмади

  • 28'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 26'

    Абдураимов шогирдлари стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 24'

    Бу сафар мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди. Бурчакдан оширилган тўпга Одилбек Абдумажидовнинг берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Меҳмонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Дониёр Исмоилов ноаниқ зарба берди.

  • 20'

    Абдуманнопов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 18'

    "Бургутлар" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 16'

    Рақибининг хатосидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жалолиддиновнинг зарбасини Лобанов қайтарди.

  • 15'

    Жалолиддиновнинг бурчакдан етказиб берган тўпини рақиб футболчилар узоқлаштирди.

  • 14'

    Мезбонлар вакилининг қанотдан етказиб берган тўпини андижонликлар қайтариб юборди.

  • 12'

    Томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

  • 10'

    Абдуманноповнинг зарбаси хавфли чиқди. Тўп тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 9'

    "Андижон" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 8'

    Абдуллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 7'

    Дастлабки бурчак зарбаси бекободликларда. Андреевнинг узатмасидан кейин меҳмонлар тўпни узоқлаштирди.

  • 5'

    Кетма-кет ҳужумлар "Андижон" жарима майдони қаршисида юзага келмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаоллик намойиш этмоқда. Ғофурбеков жарима майдони ичидан кучсиз зарба берди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!