"Андижон" навбатдаги трансферини эълон қилди

“Андижон” клуби ўз сафига қўшиб олган легионерларни бирин-кетин таништиришда давом этяпти.

Sports.uz сайтини кузатиб бораётган ўқувчилар биладиларки, бунгача беларуслик ярим ҳимоячи Василий Совпел ҳамда қозоғистонлик Владислав Васильев билан келишувга эришилганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Булардан ташқари, “Андижон” жамоасининг учинчи легионер билан ҳам шартнома имзоланганлиги маълум бўлди.

забелин

26 ёшли беларуслик ярим ҳимоячи Павел Забелин мавсумнинг иккинчи қисмини “Андижон” клубида ўтказади. Футболчи фаолиятини асосан Беларусь чемпионатида ўтказган. Жумладан, “Неман”, “Барановичи”, “Гранит” ҳамда “Шахтёр” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!