"Андижон" назорат ўйинида 8 та гол урди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Андижон” Тожикистондаги қишки йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини “Хўжанд”га қарши ўтказди.

Учрашув ниҳоятда қизиқарли ҳамда голларга бой тарзда ўтди ва унда жамоамиз йирик 8:1 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди.

Учрашувда тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов хет-трикка эришди. Шунингдек, Ислом Маматказин, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Бекмуротов, Илҳом Абдуғаниев ва Леван Арваладзе ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
15/01/2024 15:01
Андижон бу йилги биринчи галаба Муборак бу'лсин
&
Xabibillo
15/01/2024 21:20
Омад АНДИЖОН. бардавом булсин.
&
Адхамжон Низомов
15/01/2024 17:52
Галабалар бардавом булсин.Олга Андижон.
Abdushukurov Odilbek
15/01/2024 14:57
Xo'jand sharmanda bo'lib ketiptiyu