"Андижон" назорат учрашувида жавобсиз 5 та гол урди

"Coca Cola" Суперлигаси рестартига Янгиер шаҳрида тайёргарлик кўраётган Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси бугун биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" клуби билан яна ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бу сафарги ўртоқлик учрашувда "Андижон" жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Артём Литвяков, Жаҳонгир Абдумўминов, Қаҳрамон Баҳодиров, Тимур Усмонов ва Нодир Мавлонов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви

"Нефтгазмонтаж" - "Андижон" 0:5

Биринчи бўлим: Аслон Аҳроров, Азамат Исроилов, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Фарҳод Мираҳматов, Жамшид Ҳасанов, Ибе Окоро, Артём Литвяков, Хушнуд Авилов.

Иккинчи бўлим: Элдор Адҳамов, Эммануэль Аривачукву, Бахтиёр Қосимов, Асилбек Азизов, Қаҳрамон Баҳодиров, Муҳаммад Юлдашев, Сирож Мелиев, Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов, Тимур Усмонов, Жаҳонгир Абдумўминов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!