"Андижон" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Олдин хабар берганимиздек, “Андижон” жамоаси 8 октябрдан Тошкентда тайёргарликка киришганди ва бугун, ўртоқлик учрашуви доирасида “Сурхон”га қарши майдонга тушди.
Ўйин икки томоннинг ўзаро келишувига асосан 30 дақиқадан 4 тайм кўринишида ўтди. "Андижон" мураббийи ихтиёридаги барча футболчиларга ўйнаш имкониятини яратди.
Қизиқарли ўтган учрашувда “Андижон” рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Бургутлар"дан Лука Згурский ҳамда Абдулвоҳид Ғуломов гол муаллифига айланишган бўлса, “Сурхон”дан Достон Турсунов дарвозани ишғол қилди.
Шундай қилиб, "Андижон"нинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи якунига етди. Футболчиларга икки кунлик хордиқ берилди ва 14 октябрдан Андижонда машғулотлар давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Суперлиганинг 21-турида 19 октябрь куни Олмалиқда “Металлург”га қарши майдонга тушади. Беллашув соат 17:15 да бошланади.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар