Ads

ПРО-Лиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик олиб бораётган "Андижон" жамоаси аъзолари эртадан сўнгги йиғинни ўтказиш учун ўз қароргоҳида йиғилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элдор Сакаев бошқарувидаги «бургутлар» Чирчиқ йиғинини якунлаб эртага тушликдан сўнг ўз қароргоҳида йиғилиб машғулотларга киришади.

Таркибдаги энг сўнгги ўзгариш, «Андижон»га бегона бўлмаган дарвозабон Акмал Ортиқов келиб қўшилди. Мухлисларга яхши маълумки, 31 ёшли дарвозабон ўтган мавсум "Андижон" дарвозасини қўриқлаган эди. Элдор Сакаев дарвоза чизиғидаги рақобатни янада кучайтариш мақсадида, яна Ортиқовни "Андижон"га қайтаришга қарор қилди.