Ҳусановни икки клуб нишонга олди!

Англия Премьер-лигасининг икки вакили “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибида кўришни истамоқда.

Журналист Луис Хоббснинг тасдиқлашича, “Эвертон” клуби раҳбарияти “Манчестер Сити”дан ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусановни доимий асосда катта сумма эвазига  сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ливерпуль шаҳри клуби жамоа юлдузи Жэррад Брантуэйт гранд клублардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр ва бу трансфер амалга ошса, тушган маблағ Ҳусановни олишга йўналтирилади.

Агар “Эвертон” мутасаддилари Ҳусановнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни уддалай олмаса, муқобил вариант сифатида ҳимоячини ижарага олиш имкониятини ўртага қўяди.

Шу билан бирга Ҳусановнинг ижараси режаси фақат “Сити”дан ўтган ёз ижарага олинган Жек Грилишнинг трансфер ҳуқуқи мавсум охирида тўлиқ сотиб олинганидан кейин ишга тушади. “Манчестер Сити” раҳбарияти Грилиш масаласи ҳал бўлган тақдирдагина бошқа ўйинчиларни “Эвертон”га ижарага бериш бўйича музокара ўтказиши мумкинлигини таъкидлаган.

“Эвертон” воқеалар ривожининг икки хил сценарийсини режалаштираётган бир пайтда, АПЛнинг яна бир ўртамиёна клуби – “Борнмут” Абдуқодир Ҳусанов масаласида бошқа ёндашувни қўллаб, пойгада қолмоқда.

“Борнмут” ҳимоячилар ротациясини кучайтириш учун асосан ижара вариантини кўриб чиқмоқда, Ҳусановни таркиб чуқурлигини таъминлайдиган ва тактик универсаллик берадиган юқори даражали футболчи  сифатида танланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” ўзбек футболчиси келажаги бўйича эҳтиёткор ёндашув позициячини қўллаяпти. Клуб раҳбарияти ҳали ҳам Ҳусановнинг ривожланишига устувор аҳамият бермоқда ва аниқ спорт лойиҳасисиз унинг трансферини маъқулламайди.

Клубда ҳозирги муҳит 22 ёшли Абдуқодирнинг ривожи учун идеал, деб ҳисобланмоқда. Шунга қарамай, “Эвертон” томонидан шартномани сотиб олиш бўйича жиддий таклиф ёки ўйинчининг асосий таркибда мунтазам ўйнашга бўлган фаол интилиши “шаҳарликлар”ни ўзбек футболчиси бўйича позициясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.

Ҳар қандай келишув Ҳусановнинг узоқ муддатли карьера траекториясига мос келиши талаб этилади.  

Тезлик, тактик онг, жисмоний куч-қувват ва ҳимоядаги хотиржам ўйиннинг уйғунлиги Ҳусановни  нафақат “Эвертон” ва “Борнмут”, балки ҳар қандай клуб учун мос вариантга айлантиради.

Хусусан, Ҳусанов “Эвертон” таркибида чуқур ҳимоя блоки тизимида Брантуэйтнинг жисмоний кучини бевосита алмаштириши мумкин. “Борнмут” таркибида эса, Абдуқодир   қарши ҳужумлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган тезлик ва позицион ўйиндаги устунликни таъминлайди.

Ёзги трансферлар ойнаси яқинлашгани сари иқтидори ва салоҳияти юқори бўлган ўйинчилар, хусусан Абдуқодир Ҳусанов олдида ҳам янгидан янги вариантлар пайдо бўлаверади. Буёғи энди “Манчестер Сити”нинг трансфер сиёсати, Хосеп Гвардиоланинг режаси ва қарашлари, Абдуқодир Ҳусанов ва унинг атрофидагиларнинг мақсадига боғлиқ бўлади.

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!