Ҳусанов қозоғистонликларни кутиб олди

Қозоғистонлик журналист Олжас Байбосин Манчестерга бориб, у ерда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди.

Байбосин ўзининг Instagram саҳифасида УЕФА Чемпионлар лигасида “Реал”га қарши уй ўйини пайтида машҳур ўзбекистонлик ўйинчи билан тушган фото ва видеони жойлади, унда Ҳусанов қозоғистонлик журналистга  ўз имзоси туширилган футболкасини совға қилгани акс этган.

- Абдуқодир — оддийлик ва камтарлик рамзи! Биз Манчестерга келиб, учрашиб суҳбатлашиш имкониятини сўраганимизда, у “яхши” деб жавоб берди.

Абдуқодирнинг отаси Ҳикмат акага катта раҳмат, у “Олжас, хавотир олма, биз қозоқлар ва ўзбеклар — биродармиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак” деди. “Сенда билет борми?” деб сўради, бу жуда самимий бўлди, -  деб ёзди журналист ўз Instagram саҳифасида.

Таъкидлаош лозимки, Абдуқодир Ҳусанов гарчи жамоаси енгилган бўлса-да, “Реал”га қарши жуда юқори савияда ўйнади. Буни кўплаб халқаро экспертлар ҳам тан олмоқда.

Хусусан, қрзоғистонлик спорт журналисти ва шарҳловчиси Дидар Есемов ҳам ўзбек футболчисининг “Реал” билан ўйиндаги ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

- Менинг фикримча, Ҳусанов ушбу ўйинда “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Унинг ҳимоядаги икки шериги анча эрта алмаштирилди, Райан Айт-Нури эса кўпроқ ҳужум ҳаракатларига эътибор қаратди. Ҳусанов маълум вақт давомида Винисиус Жуниорни самарали тўхтатиб туришга муваффақ бўлди, албатта, 90 дақиқа давомида бундай вазиятлар бўлиши табиий ва барибир бразилияликда имкониятлар юзага келди.

Умуман олганда, ўйин ёмон ўтмади, аммо Ҳусановнинг ўйинини, албатта, бутун жамоа ўйини контекстида баҳолаш керак. Бу шароитда “Сити”га объектив жиҳатдан жуда қийин бўлди. Агар алоҳида ўзбек ҳимоячисини ажратиб кўрсак, менинг фикримча, унинг перформанси ушбу ўйинда “Манчестер Сити” таркибидаги энг яхшилардан бири бўлди, - деди Дидар Есемов.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Абдуқожир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январда Франциянинг Ланс” клубидан Манчестер жамоасига ўтган. У нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан АПЛда ўйнаган биринчи футболчига ҳисобланади.

Ҳусановни икки клуб нишонга олди!

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!