"Андижон" "Қўқон-1912"га қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди

Чемпионатимиздаги танаффусдан фойдаланиб “Андижон” ўртоқлик учрашувларини ташкил қилмоқда.

Маълумки, ўтган ҳафтада “Бобур Арена”да “Қўқон-1912”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилган бўлиб, унда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бугун эса ушбу жамоалар Қўқонда ўзаро яна бир бор ўртоқлик мақомидаги ўйинида иштирок этдилар.

“Андижон” таркиби: Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Дилшод Комилов, Абдураҳмон Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Азимов, Армин Бошняк, Илҳом Абдуғаниев, Рубин Хебай.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шаҳбоз Эркинов, Игорь Литовка, Фарҳод Бекмуротов, Бобур Фарҳодов, Суҳроб Бердиев, Сардор Абдунабиев, Аббос Эргашбоев, Иззат Абдурасулов, Иброҳим Ғанихонов, Саидумар Содиқов.

Учрашувда Анвар Ҳожимирзаев томонидан киритилган ягона гол “Қўқон-1912”га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Айтиш лозимки, мазкур ўртоқлик учрашувлари "Андижон" учун Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Турон”га қарши ўйин учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди. Футболчилар энди 18 ноябрь кунидан машғулотларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, “Турон” – “Андижон” ўртасидаги беллашув 22 ноябрь куни Яйпанда соат 18:15 да бошланади. 

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!