"Андижон" сафида бу йил ким нечта гол урди?
“Андижон” футбол клуби “Мавсум-2023”да умумий ҳисобда 33 та гол урди. Суперлигада 27 та, Ўзбекистон Кубогида эса 6 та гол киритишга эришди.
Жамоанинг жорий йилдаги яққол тўпурари шубҳасиз албаниялик легионер Рубин Хебай бўлди. У ҳаммаси бўлиб рақиблар дарвозасига 14 та гол уришга муваффақ бўлди. Суперлига тўпурарлар рўйхатида эса у Драган Черандан (13) кейин 12 та гол билан иккинчи бўлди.
“Андижон” сафида кўп гол урган футболчилар орасида Хебайдан кейин Илҳом Алижонов, Суҳроб Бердиев ва Сардор Абдунабиев ҳисобида 3 тадан гол мавжуд.
Умумий ҳисобда жамоанинг мавсум мобайнида киритган 33 та гол 10 та футболчининг ҳисобига ёзилди.
Мавсум давомида гол урган футболчилар рўйхати:
Рубин Хебай - 14
Сардор Абдунабиев - 3
Илҳом Алижонов - 3
Суҳроб Бердиев - 3
Илдар Маматказин - 2
Фарҳод Соҳибжонов - 2
Армин Бошняк - 2
Сардор Азимов - 2
Леван Арвеладзе - 1
Бобур Фарҳодов - 1
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар