"Андижон" таркибини кучайтирмоқда. Яна иккита трансфер эълон қилинди

CHERY AUTO

Янги мавсум учун таркибини сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилган “Андижон” навбатдаги трансферга қўл урди. Бу сафар грузиялик тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Александр Андроникашвили билан келишувга эришилди.

Tecno

Охирги икки ярим мавсумни Грузия Эровнули (бизни Суперлигамиз каби) лигасида “Дила” сафида ўтказган футболчи 2026 йилги мавсумдан “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.

Андроникашвили 1999 йилнинг 9 апрел санасида Грузиянинг Тифлис шаҳрида таваллуд топган.

У фаолиятини асосан Грузия чемпионатида ўтказган бўлиб, бунгача “ФС 35”, “Локомотив” (Тбилиси), “Шукура” ва “Дила” клубларида тўп сурган.

Грузиялик ярим ҳимоячи чемпионатда “Дила” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Бундан ташқари, ушбу мавсумда у УЕФА Конфренциялар лигаси (4 ўйин, 1 гол), “Давид Кипиани” Кубоги (3 ўйин, 1 гол) ва Грузия Суперкубогида (2 ўйин, 1 гол) ҳам қатнашган.

Футболчи “Дила” билан бирга мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритди.

Шунингдек, “Бургутлар”нинг қишки селекция ишлари жараёнидаги яна бир ижроси таъминланди.

Бу сафар иқтидорли ҳимоячи Одил Абдумажидов билан ҳам шартнома имзоланди.

Мухлислар учун ушбу футболчи жуда яхши таниш. Асли андижонлик ушбу ўйинчи 2001 йилинг 1 июнь санасида таваллуд топган. Андижонда айнан катта футболга кирган.  

Фаолияти мобайнида “Металлург”, “Олимпик”, “Динамо”, “Шўртан”, шунингдек, Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва “Турон” клубларида тўп сурган.

Абдумажидов ҳозирга қадар фаолияти давомида 130 та ўйинда майдонга тушган. 5 та гол урган ва 3 та ассистни бажарган. 2022 йилда “Ордабаси” билан Қозоғистон Кубогини қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча "Андижон" клуби Драган Чераннинг трансферини эълон қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!