"Андижон" устози "Зомин"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

“Зомин” ҳамда “Андижон” (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Виктор Кумиков қуйидагиларни айтди:

- Афсуски, учрашув бошиданоқ ўйинимиз ўхшамади. Нима сабабдан бундай бўлганини билмадим. Аслида барчаси яхши бўлиши керак эди. Биринчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик. Шундан кейин ўйинимизда бироз бўлса ҳам ўзгариш бўлди. Лекин гол уролмадик.

 Албатта, ўйиндан қониқмадим. Тажрибали футболчиларимизга руҳий босим билинмаслиги керак. Ҳозир яна йигитлар билан гаплашамиз. Бугунги учрашувда бизга 3 очко жуда муҳим эди. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Умид қиламанки, кейинги беллашувларда ижобий натижаларга эришамиз.

“Зомин”да мақсад йўқ, шу боис уларда ҳеч қандай босим ҳам йўқ. Натижада рақиб бугун анча эркин ҳаракат қилди. Бизда гол уришга кўпроқ имкониятимиз бўлди. Битта гол уриб олганимизда ишларимиз юришиб кетарди. Табиийки, ҳужум чизиғимиздаги ўйиндан қониқмадим, - деди Виктор Балютович.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аминжон Ахмедов
07/03/2022 18:04
Хурматли тренер бу уйинчиларингиз биланбирга ётиб бирга турмасангиз улар туни билан чойхонада паловхонтура еб семириб юраверади
&
Bek 56
06/03/2022 19:07
Уйиндан бир кун олдин к,айси ахмокни ташаббуси билан таништирув ва к,ароргохни очилиш маросими бу'лди албатта у'йинчилар рухий жихатдан чарчаган ундан кегин йу'лда хам чарчашган яна янгиерни базасида колишган нимабор янгиерда у'тган йили хам янгиердан сурхонга карши у'йинда самаркандга бориб ютказган янгиердан ку'ра жиззахни яхши мехмонхонасида дам оли ракибни ёрворса бу'ларди