"Андижон" ва ПФЛ ўртасида нима бўляпти?

Бугун ўзбек футболида Норчаевнинг Россияга йўл олганини ҳам беркитиб кетадиган бир воқеа содир бўлди. "Анджион" клуби ишқибозлари мурожаат қилишмоқчи экан. Бу воқеа мени қизиқтириб қўйди. Шу боис, кичик журналистик суриштирувни амалга оширдик. Хўш, воқеанинг асл сабаби нимада? ПФЛ "Андижон"дан нима талаб қилмоқда?

Биринчи навбатда йиғилиб қолган қарзларни тўлаб беришни. "Бургутлар" ишқибозларининг катта қисми жорий мавсумдаги бадал пуллари тўланмагани учун ПФЛ футболчиларни рўйхатдан ўтказишни пайсалга солмоқда, деб ўйламоқда. Аслида, қарздорлик ўтган йиллар давомида йиғилиб-йиғилиб анча катталашиб кетган. Бадал пуллардан ташқари, жарималар, футболчиларга тўланмаган маошлар ва кўплаб ташкилотларга ўтказиб берилиши керак бўлган пулларнинг суммаси ортиб кетган. Ҳозир ПФЛ "Андижон"дан жорий мавсум учун бадал пулини четга суриб қўйган холда, аввалги қарзларини ёпиб беришни сўраган. Клубга алоқодар бўлган шахслар ҳам жамоанинг аввалги мавсумлардан бери клубни бўйнида осилиб қолган қарзлар бор эканлигини яширмаяпти.

shuha111

Клубга бефарқ бўлмаган инсонларнинг айтишича, "Андижон" хатто Туркияда йиғин давомида истиқомат қилган меҳмонхонасидан ҳам 150 миллион сўм атрофида қарз бўлиб қолган экан. Бу ҳаммаси эмас. Клуб уй стадионига ўрнатаётган прожекторлар масаласида ҳам муаммолар бор. “Philips” компаниясига жамоа 4,5 миллиард сўм ўтказиб бериши лозим. Агар бу пуллар тезроқ тўлаб берилмаса, тўланмаган техниканинг "налог" пули ортиб кетади. Қўшимчасига, клуб кутилганидек мавсумни илк қисмини эмас, деярли тўлиқ бошқа аренада ўтказишга мажбур бўлиши мумкин. Шу вазиятда ўринли савол пайдо бўлади. Хўш, нега шунча қарзи бор жамоа Туркияда йиғин ўтказди? Бутун жамоада ва раҳбариятнинг Туркиядаги йиғин учун сарфлаган пулларини ҳозир "ёниб" турган қарзларни беркитиш учун сарфлаш тўғри варианти бор эди.

чсфчфқ

"Андижон" раҳбари Улуғбек Мирзаев ва ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўртасидаги низо бор эканлиги ҳақида миш-мишлар рост, аммо бу шахсий адоват эмас. Иш юзасидан юзага келган вазият. Бу нормал холат. Биз "Андижон" матбуот хизматига ушбу маълумотлар юзасидан мурожаат қилдик. Улар фақатгина ПФЛ билан боғлиқ бадал пули борасидаги саволларимизга изоҳ берди.

"Клубимиз ПФЛ билан бадал пулини тўлаш масаласида келишди. Ҳозир ҳамма ўйлаганидек, "Андижон" ва ПФЛ ўртасида можаро мавжуд эмас. Унга кўра "Андижон" клуби эртага бадал пулини тўлайди".

Клуб расмийси берган изоҳларга кўра, эртага вазиятни ҳал этилиши кутилмоқда. Воқеаларни ривожини кузатишда давом этамиз.

Норбой Муаллим йиғган материаллар асосида ёзилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
22/02/2023 01:48
Андижон сурхон динамога каргиш теккан бу командала хеч качон унгланмеди сурхонам пахтакорга ухшаб 2йилдан нари борса 3йилдан кейин хокимият балансига кайтарилади так что нето что санаб утилган командала узбек футболига каргиш теккан
&
Bek 56
21/02/2023 21:22
К,арзи бор экан суперда нима бор яна бир йил про лигада юриш керак эди .Утган йили хам к,арзи бор учун анча к,ийналган эди
&
Rostgoy
21/02/2023 18:48
Андижон унгланмидиган команда. Хар сафар бу такрорланувради.