"Андижон" ёзги йиғинини бошлади. Кимларга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади?

Биринчи даврани 5-ўринда якунлаган “Андижон” режага биноан, бугундан ёзги йиғинини бошлади. Жамоа Тошкентдаги “Дўрмон” қароргоҳида айнан мавсумнинг иккинчи қисми учун тайёргарликка киришди.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Бургутлар”нинг пойтахтдаги машғулотлари 25 июлга қадар давом этади. У ерда учта назорат ўйини ўтказиши кўзда тутилган. Жумладан, 16 июль куни “Арал”, 20 июлда “Қизилқум” ва 24-санада “Пахтакор”га қарши ўртоқлик ўйинлари режалаштирилган.

Жамоада селекция ишлари давом этяпти. “Андижон” билан шартнома имзолаган Вагиз Галиулин бугундан машғулотларга қўшилди.

Бунгача расман клубни Армин Бошняк ва Нодари Кавтарадзе тарк этишгани ҳақида илгари хабар бериб ўтдик. Шунингдек, таркибда яна юз берадиган ўзгаришлар хусусида расмий саҳифаларимиз орқали маълумот бериб борамиз.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!