"Андижон" юбилей ғалаба остонасида ёхуд "Бургутлар"нинг миллий чемпионатимиздаги статистик рақамлари қандай?
Ўзбекистон миллий чемпионати бошланганидан бери клубларнинг умумий иштироки ҳамда статистик рақамлари кўпчиликни қизиқтиришии турган гап. Жумладан, “Андижон” жамоасининг статистик рақамлари қандай кўринишда эканлиги мухлисларни бефарқ қолдирмайди. Ёдингизда бўлса, биринчилигимиз аввалига олий лига деб номланган, кейинчалик Суперлигага ўзгартирилган. Ўзбекистон биринчилиги ўтказиб келинаётганидан бери жамоа 27-мавсумини ўтказмоқда.
“Андижон” клуби Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 791 та ўин ўтказди. Шундан 249 тасида ғалаба, 165 та дуранг ҳамда 377 та баҳсда мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбатига келсак, “Андижон” Ўзбекистон чемпионатлари давомида жами 1029 та гол урган ва ўз дарвозасидан 1283 та тўп ўтказиб юборган.
“Андижон”нинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей ғалабалари
Илк ғалаба: 05.04.1992. “Наврўз” – “Янгиер” – 2:1
50-ғалаба: 28.08.1996. “Наврўз” – “Динамо” (Ургенч) – 3:0
100-ғалаба: 26.08.2000. “Сурхон” – “Андижон” - 0:5
150-ғалаба: 20.05.2006. “Андижон” – “Қизилқум” – 5:3
200-ғалаба: 02.04.2011. “Андижон” – “Машъал” – 4:0
Эътибор берган бўлсангиз, жамоа аъзолари юбилей ғалабаларида минимум 2 та максимум 5 та голлар уришгани эътиборга молик.
Жиззахда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба “Андижон”нинг 249-ғалабаси сифатида тарихда қолди. Агар 22 ноябрь куни Яйпанда “Турон” мағлуб этиладиган бўлса, “Бургутлар”нинг юбилей 250-ғалабасига айланади.
Шунингдек, урилган голларни ҳам юқорида келтириб ўтдик. Ҳозирга қадар рақиблар дарвозасига 1029 та тўп киритилган. Жамоанинг юбилей 1000-голи 2021 йилги мавсумнинг 25 сентябрь кунига тўғри келади. 20-тур доирасида сафарда “Қўқон-1912”га қарши беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўша пайтдаги клубнинг беларуслик легионери Василий Совпел 55-дақиқада рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этган ва бу “Андижон”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 1000-голига айланган.
Ўзбекистон чемпионатларининг умумий жадвалида “Андижон” 43 та жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Шу кунгача тўплаган очкоси эса 912 тани ташкил қилмоқда.
Фикрлар