Андижонда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб турнир ўтказилди
Ads

17, 18 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳрида вилоят футбол федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида 14-16 ёшли қизлар ўртасида футбол бўйича “Яшил майдон маликалари” мусобақаси ўтказилди.

Вилоятдаги туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган жами 14та жамоа иштирок этган ушбу мусобақада Хўжаобод тумани қизлари фаҳрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Эътиборлиси, финал учрашувида Андижон шаҳри жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган хўжаободлик футболчи қизлар турнир давомида ўз дарвозаларидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юборишмади ва дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

Мусобақада рақиблари дарвозасига жами 12та тўп киритган ҳужумчи Гулнора Тўйчиева энг яхши тўпурар бўлган бўлса, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган Бегимой Убайдуллаева энг яхши посбон деб топилди.