Андижонда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

7 июль куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Ушбу бокс кечаси Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, Избоскан спорт мактаби, "Ахмат" промоушени билан хамкорликда "Саидов Теам" клуби томонидан ташкил этилмоқда. Ушбу клубининг асосчиси, ўзи вақтида ажойиб боксчи бўлган Элдор Саидовнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу оқшом Чувама қишлогининг марказий стадионида бўлиб ўтади ва кечада асосан маҳаллий боксчиларимиз билан бир қаторда қирғизистонлик боксчилар ҳам рингга кўтарилади. Қуйида. тўлиқ жуфтликлар билан таништириб ўтамиз! 

-57 кг:
  Халилулло Ғолипов (Андижон, Избоскан)-
Абдурахмон Абдураҳмонов (Андижон, Хонабод)

-54 кг:
Сардор Раҳимжонов (Андижон) -
Бобуршох Эргашалиев (Тошкент вилояти)

-57 кг: 
Фурқат Абдунабиев (Андижон, Избоскан) - Шоҳжаҳон Тошланов (Андижон, Хонабод )
-66 кг:
Хусанбой Азамжоноа (Андижон)- Исоқжон Исмоилов (Фарғона)

- 60 кг:  Ботиржон Олимжонов ( Андижон) -
Нурулло Убайдуллаев (Андижон )
- 50 кг: 
Муҳамадали Турғунов (Андижон)
Мухаммед Мирзамуратов (Қирғизистон)

-69 кг:
Ҳасанбой Аъзамжоноа (Андижон)-  Тынар Мажитов Қирғизистон )

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!