"Андижон"да Шацкихнинг ёрдамчиси ҳам эълон қилинди

BEPUL PROPAN

“Андижон” клуби мураббийлар штабидаги ўзгаришлар давом этади. Маълумки, клуб матбуот хизмати бош мураббий лавозимини Максим Шацких эгаллагани ҳақида эълон қилганди. Унга ёрдамчи сифатида эса украиналик 54 ёшли мутахассис Виталий Васильевич Шпанюк тайинланганлиги хусусида ҳам расмий хабар берилди. 

Шпанюк 1971 йилнинг 12 феврал куни Украинада таваллуд топган. Про лисензиясига эга бўлган мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Кремен” (Украина), “Арсенал” (Киэв, Украина), Украина терма жамоаси, “Славутич” (Украина), “Карпати” (Украина), “Анжи” (Россия), “Динамо” Тбилиси (Грузия), “Лвов” (Украина), “Ворскла” (Украина), “Ротор” (Россия) ва “Пахтакор” клубларида ишлаган. 

Айнан “Пахтакор” клубида Максим Александровичнинг мураббийлар штабида самарали меҳнат қилган. Эндиликда эса Шпанюк “Андижон” жамоасида Шацкихга яқиндан ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!