"Андижон"га қарши ўйинда жароҳат олган "Қўқон-1912" дарвозабони "Пахтакор"га қарши баҳсгача тиклана оладими?

"Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги 8-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 12 май куни Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади.

Андижондаги ғалабадан сўнг, бироз ҳордиқ олган "шунқорлар", бугундан "шерлар"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида тўпланиб машғулотларга киришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, кўплаб мухлислар Андижондаги "дерби"да жароҳат олган маҳоратли дарвозабон Музаффар Абдуллаевнинг соғлиги борасида қайғуриб, клуб матбуот хизматига мурожаат қилмоқда.

"Андижон"га қарши ўйинда пенальтини қайтарган Абдуллаев рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида боши ёрилган эди. Айни кунда Музаффар ўзини яхши ҳис қилмоқда ва шифокорларнинг назорати остида бўлиб турибди. Абдуллаевнинг "Пахтакор"га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги шифокорлар хулосасидан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!