"Андижон"га яна бир мураббий келди

Яқинда "Андижон" жамоасига Отабек Ғуломхўжаев бош мураббий этиб тайинланганидан хабарингиз бор. Мураббийлар штабида унга Дониёр Усмонов билан Сергей Чигодаев ёрдам бериши айтилганди. Аммо Усмоновдан фарқли ўлароқ, Чигодаев айрим сабабларга кўра, “Андижон”да фаолият олиб бормаслиги маълум бўлди.

Шу боис, мураббийлар штабига бошқа бир мутахассис – Шерзод Шарипов таклиф этилди. У футболчилик фаолияти давомида “Андижон” клубида ҳам тўп сурган. Шу сабабли маҳаллий мухлислар Шерзод Шариповни яхши биладилар. Таъкидлаш жоизки, илгари “Навбаҳор”да Илҳом Мўминжоновга ҳам яқиндан ёрдам берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
10/11/2020 20:31
Шерзод шарипов лак,аби тико эмасмиди?