"Андижон"ни мураббий тарк этди

“Андижон” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Маълумки, шу йилнинг февраль ойида жамоага қозоғистонлик мутахассис Расул Маруа таклиф қилинганди.

Ўтган вақт давомида у жамоада таҳлилчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётганди. Бироқ куни кеча оилавий сабабларга кўра, “Андижон”ни тарк этишга қарор қилди.

расул

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги доирасида “Сўғдиёна”га қарши баҳс Расул Маруанинг “Андижон”даги охирги ўйини бўлди. Томонлар бир-бири билан илиқ муносабатда хайрлашишди, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!