"Андижон"ни яна икки мураббий тарк этди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, яқинда "Андижон" клубига Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди. Унга Виталий Шпанюк яқиндан кўмаклашади. Шу боис мураббийлар штабида ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу борада клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:

"Шу кунга қадар "Андижон" жамоамизнинг мураббийлар штабида ишлаб келган Артём Петросян ҳамда Аугустин Чиритса билан тузилган меҳнат шартномалари икки томоннинг келишувига кўра бекор қилинди. 

Петросян ёрдамчи мураббий сифатида 2022 йилнинг 15 декабридан буён жамоамизда ишлаб келган бўлса, Чиритса жорий мавсум аввалида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлаган. 

Ўтган вақт мобайнида "Андижон" жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Уларга кейинги иш фаолиятида омад тилаймиз", - дейилади расмий хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!