"Андижон"нинг 2025 йилдаги статистикаси қандай бўлди?

CHERY AUTO

Якунига етган мавсумда “Андижон” клуби расмий учрашувларда жами 40 та ўйин ўтказди. Бунда Суперлига, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ 2 мусобақаларини ўз ичига олади. Йил давомида эса “Андижон” шарафини 38 нафар ўйинчи ҳимоя қилди.

Tecno

40 та учрашувда 42 та гол урилди. Энг кўп гол урган футболчи Дониёр Абдуманноповга тегишли бўлиб, у ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди. Усмонали Исмоналиев ва Дамир Темиров эса 5 тадан гол муаллифига айландилар. Энг кўп гол уриш бўйича кучли учликни Бектемир Абдуманнонов якунлади. У 4 та гол урди.

Статистика бўйича айнан Бектемирни кўрсаткичлари энг яхшиси бўлди. Абдуманнонов барча - 40 та учрашувда майдонга тушди. Майдонда энг кўп дақиқа ўтказди - 2745. 4 голдан ташқари, энг кўп ассистни бажарди - 8 та.

Шунингдек, ушбу мавсумда Моҳир Комилов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Асад Ҳабибуллаев, Бекзод Сулаймонов, Аббос Абдуғаффоров, Миразиз Махамадалиев, Абдураҳмон Абдуллаев Суперлигада дебютларини ўтказдилар.

Бундан ташқари, умумий ҳисобда 35 та ассист кузатилди. Футболчиларга 69 та сариқ ва 3 та қизил карточка кўрсатилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!