"Андижон"нинг сафарда "Бунёдкор"га қарши баҳсида ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди

Бугун "Андижон" жамоаси ўртоқлик учрашувини ўтказди. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Андижон” Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушди.

Бир қатор ўйинчилар ушбу учрашувда қатнаша олмадилар. Легионер ҳужумчи Шахром Самиевни Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида эканлигидан хабардорсиз. Ҳужумчи Рустам Турдимуродовда енгил жароҳат борлиги учун бугунги учрашувни ўтказиб юборди. Фарҳод Соҳибжоновнинг эса эртага никоҳ тўйи муносабати билан унга дам берилди. Шунингдек, мураббийлар бугун асосан ёш дарвозабонларга имконият беришга қарор қилдилар.  

“Бунёдкор”га қарши ўйинда барчасини ягона гол ҳал қилди. Биринчи бўлим охирларида Бектемир Абдуманноновнинг қанотдан узатган тўпини россиялик ҳужумчи Лука Згурский дарвоза тўрига жойлаб қўйди ва баҳс охиригача 0:1 ҳисоби ўзгармади. Шу тариқа, “Андижон” сафарда “Бунёдкор”га қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

“Андижон” жамоасининг бошланғич таркиби: Моҳир Комилов, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Абдуғаниев, Леван Арвеладзе, Дамир Темиров, Сардор Азимов, Бектемир Абдуманнонов, Лука Згурский.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Владимир Бубанья, Вагиз Галиулин, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Алижонов, Любиша Пецель, Фарҳод Бекмуратов, Абинур Нуримбет, Максим Сарраф.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!