"Андижон"нинг яна қанча қарздорлиги қолди?

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ОАВ билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Лига журналистларга молиявий ҳисобот топширди.

ПФЛ бош директорининг маълум қилишича, "Андижон" қарздорлигининг 70-80 фоизини тўлаган. Ҳозирча яна 188 милион сўм қарздорлик бор. Бу ҳам ҳафта охиригача тўланиши ҳақида ваъда берилган.

Аввалроқ, қарздорлик тўланмагунча Лига футболчиларни рўйхатдан ўтказмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!