"Андижон"нинг янги мавсум учун режалари маълум

Жорий йилги чемпионатни 9-ўринда “Андижон” клуби қишки таътилга чиқди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа аъзолари декабрь ойида дам оладилар. Янги мавсумга тайёргарлик 3 январдан бошланиши режалаштирилган. Шунингдек, “Бургутлар” қишки тайёргарликни Тожикистон ҳамда Туркияда олиб бориши кўзда тутилган.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, жамоа селекцияда фаол бўлади ва янги ўйинчилар билан музокаралар давом этмоқда. Уларнинг орасида яхши савиядаги легионерлар ҳам мавжуд. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!