Андре Гомеш кейинги ҳафтадан машғулотларга киришади
"Эвертон"нинг португалиялик хавбеки Андре Гомеш жароҳатдан сўнг тикланишни бошлаш учун яқин кунлар ичида клуб машғулотлар базасига қайтади. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти таъкидлаб ўтди.
"Андре кейинги ҳафтадаёқ ихтиёримизга келиб қўшилади. У якка тартибдаги машғулотларни бошлайди", - дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Гомеш 3-ноябрь куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда Сон Хин Мин ва Серж Орье билан тўқнашув натижасида оёғини синдириб олган эди.
Фикрлар