Андре Гомеш Лондон клубига ўтиши мумкин

“Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Гомеш келгуси мавсумда ҳам фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин.

Гомешга “Тоттенхэм” клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли футболчи трансфери учун “шпорлар” 30 миллион евро сарфлашга тайёр. Ўз навбатида “Эвертон” ҳам Гомешни таркибда олиб қолмоқчи. Айни вақтда у “ирислар” таркибида ижара асосида тўп сурмоқда.

“Тоттенхэм” раҳбарияти Гомеш орқали жамоани тарк этиши кутилаётган Кристиан Эриксен ва Мусса Сиссоко ярим ҳимоя чизиғини кучайтириб олмоқчи.

Андре Гомеш жорий мавсумда “Эвертон” сафида 24та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урган ҳамда 1та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!