Андреа Пирло "Сампдория" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди
Италия миллий терма жамоаси ва "Милан", "Ювентус" каби клубларнинг собиқ футболчиси Андреа Пирло "Сампдория" жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Собиқ ярим ҳимоячи генуяликлар устози сифатида бу мавсум атиги 3 тагина ўйинда қатнашди. Мазкур баҳсларда жамоа бир бор дуранг ўйнади ва қолган иккита ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди.
Клуб раҳбарияти қониқарсиз натижалардан сўнг, италиялик афсона билан ҳайрлашишга қарор қилди. "Сампдория" ўтган мавсум салбий натижалар туфайли А сериядан тушиб кетган эди. Бир йил ичида яна юқори лигага қайтишни мақсад қилган. Бироқ, Генуя шахри клуби бу кетишда мақсадига етиша олиши учун, хали анча муддат тер тўкишига тўғри келадиган кўринади.
Фикрлар