Андрес Иньеста: "Бу ердаги фаолиятимнинг унутилмас дақиқалари учун барчангизга яна бир бора раҳмат"

CHERY AUTO

Испаниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньеста "Виссел Кобе"ни тарк этиши ҳақида гапирди. Куни кеча 39 ёшли футболчи Япония терма жамоаси билан хайрлашув учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Барча раҳмат, бу ажойиб эди. Бу ердаги фаолиятимнинг унутилмас дақиқалари учун барчангизга яна бир бора раҳмат. Хайрлашув учрашуви кутганимдан ҳам ажойиб бўлди”, - деб ёзди тажрибали ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Иньеста 2018 йилдан бери "Виссел Кобе"да тўп суриб келаётган эди. Бунгача испаниялик футболчи 15 йил давомида  “Барселона”нинг шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Андрес "Виссел Кобе" билан биргаликда Япония кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!