
Андрес Иньеста Ламин Ямалга қандай маслаҳат берди?
“Барселона”нинг собиқ юлдузи Андрес Иньеста каталонияликларнинг етакчисига айланиб бораётган 17 ёшли Ламин Ямалга қимматли маслаҳат берди.
- Ямаль атрофидагилар унга тўғри ҳаракат қилиши учун йўналиш бериши керак. Ламин 17 ёш, бутун фаолияти ҳали олдинда. Ҳозир у қиладиган ягона иш – футболдан баҳра олиш, ҳудди мактаб майдонида ўйнаётгандек эркин тўп тепишдан иборат, - деди Андрес Иньеста.
Ламин Ямаль “Барселона” таркибиланувчиси ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, жамоанинг асосий фигурасига айланди.
Бундан ташқари, Ямаль Испания терма жамоасида ҳам ўз ўрнига эга. Айниқса, ёзда Германияда ўтказилган Европа чемпионатида самарали ўйинлари билан терма жамоанинг қитъа чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшди.
Фикрлар