Андрес Иньеста ўз орзусини ошкор этди
Ads

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси, клуб фахрийси Андрес Иньеста ўз фаолиятини айнан каталонияликлар сафида якунлаш истаги бор эканини айтди.

“Фаолиятимни “Барселона”да якунлашга  умид қиламан, бу менинг энг катта орзуимдир. Футболчилик фаолиятимни бошлаганимда, ушбу мақсадни бажаришга ҳаракат қилганман. Тўғри, қийин ҳолат ва вазиятлар бўлиб туради. Баъзида майдонга бир неча дақиқага тушганимдан хурсанд бўлган кунларим ҳам бўлган. Аммо қийинчиликлар ва меҳнат эвазига шу даражага кўтарилдим”, – деди испаниялик футболчи.

“Ҳозирча футболдан четга чиқишни ўйламаяпман, кейинги хаётим ҳам албатта футбол билан боғлиқ бўлиши табиий. Келажакда ҳам “Барселона” билан бирга бўлишни истардим”, – дея қўшимча қилди Иньеста.

Маълумот учун, Андрес Иньеста “Барселона”да 2002 йилдан буён тўп суриб келмоқда.