Андрей Деркач: Мавсумни қандай ўтказганимизни мухлислардан сўраш керак
Ads

Муборакнинг “Машъал” клуби футболчиси Андрей Деркач мавсум борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Машъал” учун бу йилги натижа қониқарли эмас. Жамоамиз бундан ортиғига қодир эди. Кўпгина ўйинларда худди бугунгидай омадсизликка учрадик. “Насаф” жамоасини эса бугунги ғалаба билан табриклайман. Умуман ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Аммо начора, бу футбол ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мавсумни қандай ўтказганимизни эса муҳлисларимиздан сўраш керак. Узоқ йўлдан келиб жамоамизни қўллаб турган муҳлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан,  - дейди Деркач.

Минбар

Барча блоглар