Андрей Фёдоров: Бикмаевнинг четлатилиши мени ҳайрон қолдирди

"Ўйин шундай кўриниш олишини олдиндан тахмин қилган эдик. “Металлург” жамоаси уйда босим уюштирган ҳолда ўйнашини кўзда тутиб, тайёргарлик олиб борган эдик. Йигитлар рақиб босимини енгиб ўта олишди. Барча қулай имкониятларни голга айлантира олганимизда, ўйин сўнггида балким кучли босим остида ҳаракат қилмаган бўлардик.

Мени ҳайрон қолдирган жиҳат захирада ўтирган футболчимизнинг нима сабабдан қизил карточка олгани бўлди. Вазиятга яқин эдим ва ҳаммасини эшитиб тургандим. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганидан бироз қизишганди холос", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!