Андрей Канчельскис: Асабий ўйин бўлди
Хабарингиз бор бугун Coca-Cola Суперлиганинг 9-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Канчельскис иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.
“Бироз асабий ўйин бўлди. Агар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини ишғол эта олганимизда, ғалаба қозонар эдик. Футболни раққосалар ўйнамайди. Ҳар бир вазиятда йиқлиб, майдонда ётиб олинишини асло оқламайман. Бу ўйин темпини тушуради ва ўйин жозибасини бутунлай йўқотади. Бугун тез ёрдам вакиллари кўмаги керак бўладиган вазият умуман бўлгани йўқ. Лекин кўплаб вазиятларда ўйинчилар оддий ҳолатларда ҳам майдонга чўзилиб олишди. Агар биз рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этганимизда, аминманки, бутунлай бошқача ўйин кетарди. Ғалаба қозона олмадик – ўзимиз айбдормиз. Бугун 2 очкони йўқотдик. Лекин ўз шогирдларимдан майдонда ҳа деб ётиб олавермаганликлари учун мамнунман. Шу боисдан ҳам уларни ҳурмат қиламан”, - дейди россиялик мутахассис.
Фикрлар