Андрей Канчельскис: Биринчи таймда "Бунёдкор"га "фора" бердик. Лекин...

Coca Cola Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Навбаҳор» (3:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Аввало «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман! Биринчи бўлимда рақибга «фора» бердик – 2:0. Сафарда яна «Бунёдкор»дек рақибга бундай «фора» бериш яхши оқибатларга олиб келмайди. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол ҳам урдик, лекин иккита голдан кейин вазиятни ўзгартириш осон эмас эди. Шунда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтгандик, учинчи голни ўтказиб юбордик.

Кейинги учрашувларда таркибда ўзгаришлар бўлади. Айрим футболчилар ҳаммаси жойида деган фикрга бориб қолишган. Футболда ҳар учрашувда зўрлигингни исботлашинг керак. Ҳатто Месс ива Роналду ҳам ҳар ўйинда зўрлигини исботлаши лозим ва шунга ҳаракат қилишади. Эътибор берган бўлсанглар иккинчи бўлимни уч нафар ўзгариш билан бошладик. Захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида Руслан Болов гол урганида вазият бошқача бўларди, аксинча биз озгина бўшашгандик, мезбонлар учинчи голни уришди, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!