Андрей Канчельскис: Ҳақли ғалабага эришдик

  • 21 апрель, 2019, 20:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Суперлиганинг 5-тури доирасида “Навбаҳор” Фарғонада “Сурхон”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди ва ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Йигитларга, мухлисларга раҳмат. Ниҳоят яратилган вазиятлардан фойдаланишни уддаладик. Бундан кейинги ўйинларда ҳам ҳужумда шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Барчани ғалаба билан табриклайман. Энди Самарқандда бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди россиялик мутахассис.

Матнни SPORTS.uz муҳбири Бахтиёржон Тоштемиров “Истиқлол” стадионидан туриб ёзиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!