Андрей Микляев: Анчагина қийин ва бироз асабий ўйин бўлди
“Сурхон” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
- Бугунги баҳс ҳақида гапирадиган бўлсам, анчагина қийин ва бироз асабий ўйин бўлди. Энг муҳими – якунда ўзимиз учун жуда қимматли бўлган 3 очкога эга чиққанимиздан жуда ҳам мамнунман. Ўйин қийин ўтгани сабаб ўзимиз ўйлаган барча режаларни ва ҳаракатларни амалга ошира олмадик. Шу жиҳатдан бироз кўнгил тўлмади. Лекин барибир ғалаба қўлга киритилгани кишини хурсанд қилади, - деди мутахассис.
Фикрлар